Тошкент метросининг Юнусобод ҳамда Туркистон бекатлари очилади

Фото: mintrans.uz

Режали профилактик ишларни амалга ошириш мақсадида, 2023 йил 26 август санасидан бошлаб  Юнусобод ҳамда Туркистон метро бекатлари 4 ой муддатга ёпилгани ҳақида ёзгандик.

«Ушбу профилактик ишлар ўз якунига етказилган. Шу муносабат билан жорий йилнинг 25-декабрь санасидан бошлаб, бекатлар иш фаолияти соат тонги 05:00 дан тунги 00:00 га қадар  доимий режа асосида хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилади. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Амалга оширилган ишлар натижасида, йўналишда ҳаракатланувчи поездлар оралиқ вақт интервали тиғиз вақтларда 10 дақиқадан 4 дақиқагача қисқартирилади. Келгусида бу кўрсаткич янада қисқартирилиб, 2 дақиқага етказиш режалаштирилган», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.