Тошкент ҳокимлиги бинолар ёшининг интерфаол харитасини ишга туширди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Age Tashkent лойиҳасини ишга туширди. Унда танланган вақт оралиғини ёки аниқ йилни қўллаган ҳолда Тошкентдаги биноларнинг ёшини аниқлаш имконияти мавжуд. Бу ҳақда “Спутник” нашри пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.
Қурилмалар ёшини визуаллаштириш лойиҳаси Нидерландияда ишлаб чиқилган, сўнгра Европа ва Россияда кенг тарқалган Building Age Maps челленжи илҳомлантирган. Ўзбекистон бундай интерактив харита пайдо бўлган Марказий Осиёдаги илк мамлакатдир.
«Лойиҳа Тошкентнинг бой тарихи, унинг меъморий ва археологик меросини шахсан кўриб, ҳақиқий баҳо бериш имкониятини беради», – дея таъкидлайди ҳокимлик.
Харитадан фойдаланиш осон: харитада қизиқтирган бинони топиш керак, унга босиб ва керакли маълумотларга эга бўлиш мумкин: бино санаси, формати (тураржой, маъмурий бино) ва бошқа маълумотлар.
Биноларнинг ранги ҳам тасодифан танланган эмас.
«Қадимроқ бинолар тўкилувчи материаллар – улар қурилишида қўлланилган сомон ва лой рангида акс эттирилган. Собиқ СССР даврини оловранг ва қизил ранг акс эттирса, 1966 йилдаги ер қимирлашидан кейин пайдо бўлган метро кўк рангда намоён бўлади. Мустақиллик йилларига оч ҳаворанг белги бўлса, янги Ўзбекистон даври яшил рангда бўялган», – дея изоҳ беради ҳокимлик матбуот хизмати.
Сервис маълумотлардаги хатоликлар ҳақида хабар бериш имконини беради. Харитада “сирли хона» ҳам бор. У Тошкентнинг чегараларини йилидан келиб чиқиб, кўрсатиб бера олади. Унда барча туманлар, шаҳар атрофидаги қалъа девори, 12 та дарвоза, шунингдек, маданий мерос объектларининг археологик ҳамда кўчаларнинг замонавий номлари кўрсатилган.
Шарҳлар