Тошкент шаҳар ҳокими яқин 10 кун ичида шаҳарнинг асосий кўчаларидаги барча чуқурларни бартараф этишни топширди

Источник: хокимият Ташкента

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев йўл хизматларига шаҳарнинг асосий кўчаларидаги барча чуқурларни яқин 10 кун ичида бартараф этишни топширди. Бу ҳақда “Спутник” нашри Тошкент ҳокимлигининг матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.

“Газета” нашрининг қайд этишича, ҳоким ички ишлар органларидан таъмирланаётган кўчаларни қаттиқ назоратга олиб, аҳоли ҳаракатланиши учун қулайлик яратиб беришга масъул бўлишлари кераклигини қайд этган.

«10 кундан ўтиб кетса кечирилмайди. Ҳурматли прокуроримизга илтимос қиламиз, маблағларимиз бекорга сарф бўлмаслигини, сифатини текширишни назорат қилиб берасизлар… Бирорта чуқурлик қолмаслиги керак. Сифатсиз қабул қилмаймиз», — деди у.

Ҳоким шунингдек, мутасаддилардан илтимос қилиб, «ишчилар кундузи дам оволиб, кечаси машина йўқ вақтида ишлашини, одамлар ишга кетаётган ва қайтаётган вақтда, тирбандлик пайти йўлни тўсиб қўйиб, аҳолини эрталабдан асабини бузиб ишламасликни сўраган».

Жаҳонгир Ортиқхўжаев шунингдек, фуқаролардан қаерда чуқурликларни кўрса, суратга олиб, «Халқ назорати» портали орқали юборишларини сўраган.

«Биз 2022 йилда яшаяпмиз, олдинги асрда эмас. Бундан кейин қиладиган ишларимиз энди ақлли, тартибли, сифатли бўлиши керак. Ким [ишларни] сифатсиз қилса жавоб беради», — деди ҳоким.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.