Тошкент шаҳар ҳокимлиги Anhor.uz нашрининг сўровига жавоб бермади

Источник: https://rutraveller.ru/

Шу йилнинг 12 август куни Anhor.uz таҳририяти Тошкент шаҳар ҳокимлигига таҳририят сўровини (18-07/1-сонли) юборган эди. Қонунга мувофиқ, таҳририят сўрови 7 кун ичида кўриб чиқилади, бироқ биз қуйидаги саволларга жавоб ололмадик:

  1. Анҳор канали бўйлаб “ВДНХ” зонасига кираверишдан Анҳор орқали ўтган кўприкка қадар «Минор» масжиди ёнидаги умумий овқатланиш объектларини, хусусан, “ “ANHOR CRUISE” МЧЖга қарашли “Mahmood kabob”, «СуперПлов», “Minor osh”, “China shashlik” қурилишига қачон, ким томонидан ва қандай асосларда рухсат берилган?
  2. Мазкур манзилдаги Анҳор каналининг муҳофаза қилинадиган зонасида жойлашган умумий овқатланиш корхоналари ўзларининг оқава сувлари ва хўжалик фаолияти чиқиндиларини қаерга йўналтиради?
  3. “ВДНХ”га кириш жойидан бевосита Анҳор канали бўйида ва «Минор» масжиди ёнидаги кўприкгача бўлган ҳудудда жойлашган объектларга ер ажратиш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси тақдим этинг.
  4. Юқоридаги объектларнинг эгаси ким?
  5. Юқоридаги ҳудудда объектлар қурилиши учун ер участкаси кимнинг номига расмийлаштирилган?

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.