Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ёшлар кунини ўтказишга 7,5 млрд сўм сарфлаган

Источник: president.uz

Ёшлар кунини (2022 йил 30 июнь) ўтказиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 7,5 миллиард сўм сарфланган. Ушбу харажатлар Ёшлар куни муносабати билан концерт дастурларини ташкил этиш, “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғидаги мавзули павильонлар дизайнига сарфланган. Блогер davletovuz бунга эътибор қаратади.

Хусусан, Avantage МЧЖ билан 4 миллиард сўмлик №1№2№3№4, №-22 шартномалар тузилган. Компания хизматлари орасида блогерларнинг PR материаллари ҳам бор – бунга 200 миллион сўм сарфланган. Бунда нечта материал тайёрланганлиги ва уларнинг қиймати кўрсатилмаган.

Юридик шахслар реестридаги маълумотларга мувофиқ компания конференциялар ва савдо кўргазмаларини ташкил этиш билан шуғулланади. Устав жамғармаси – 7 миллион сўмни ташкил этади. Таъсисчиси – Турсунхўжаев Уйғун Ниғмонхўжаевич (100%). Турсунхўжаев, шунингдек, CIB Group раҳбари ва ICTNEWS таъсисчиси (100%) сифатида ҳам кўрсатилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Media Globe МЧЖ билан 3,5 миллиард сўмлик №21№22№24№31 шартномаларни тузган.

Media Globe МЧЖ таъсисчиси сифатида Зуфаров Жаҳонгир Хайруллаевич кўрсатилган, устав жамғармаси 175 миллион сўм, асосий фаолият тури – бошқа тоифаларга кирмаган ахборот хизматлари бўйича бошқа фаолият ҳисобланади.

Тадбирда президент ҳам иштирок этиб, у ёшларга мурожаат қилиб  “янгиланаётган Конституция – сизларнинг Конституциянгиз” дея таъкидлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.