Тошкент шаҳар ҳокимлиги май-июль ойларида ўтказиладиган фестиваллар дастурини тақдим этди

Источник: unsplash.com

2022 йилнинг май-июль ойларида пойтахтда қатор йирик оммавий тадбирларни ўтказиш режалаштирилган. Ушбу йирик ва қизиқарли тадбирлар 3 млн. нафардан ортиқ юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонларни қамраб олиши кўзда тутилган. 

Tashkent Flower Festival-2022 — Тошкент гуллар фестивали 6-8 май кунлари “Тошкент сизни севади” шиори остида ўтказилади. Иштирокчилар: “Fiori”, “Floreal”, “Flowers.uz”, “Тошкент гуллари”, “Пойтахт настарин гуллари”, “Flowers garden” ва бошқа етакчи гул етиштириш корхоналари.

Tashkent Opera Festival-2022 — Тошкент Опера фестивали жорий йилнинг 8 майдан 29 майигача давом этиб, А.Навоий номидаги Миллий кутубхона ва Давлат академик катта театрида, “Янги Ўзбекистон” боғида, халқаро ҳамда маҳаллий аэропортларда, метро бекатларида, шунингдек, турли ресторанлар ва хиёбонларда ўтказилади/

Tashkent Art Festival-2022 — Тошкент Санъат фестивали 6-12 июнь кунлари ташкил этилади. Тадбир аҳолида рангтасвир маданияти ва санъатига бўлган қизиқишни уйғотиш ҳамда ривожлантиришни, шунингдек, тасвирий санъат ихлосмандларини, айниқса, ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлашни мақсад қилган.

Tashkent Food Festival-2022 — Тошкент Таомлар фестивали жорий йилнинг 17-19 июнь кунлари “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб ўтади. Мақсад — Ўзбекистоннинг миллий таомларини дунёга танитиш, қадриятларимизни тарғиб этиш орқали гастрономик туризмни ривожлантириш.

Tashkent Music Festival-2022 — Тошкент Мусиқа фестивали 15-17 июнь кунлари Халқлар дўстлиги майдонида ўтказилади. Унда халқаро даражада эътироф этилган юлдузлар, машҳур диджейлар иштирокида шоу-дастурлар ҳамда юлдузлар билан мухлислар ўртасида қатор учрашувлар ўтказилиши кутилмоқда.

Tashkent Ice-cream Festival-2022 — Тошкент Музқаймоқ фестивали 22-24 июль кунлари пойтахтимизнинг энг йирик истироҳат боғлари ва хиёбонларида бўлиб ўтади. Тадбир ёз чилласида аҳолимизга нафақат салқинлик, балки аъло кайфиятни бахш этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.