Тошкент шаҳар ҳокимлиги мактабларда ўқиш бошланиши ҳақида маълум қилди

Дети в школе
Источник: unsplash.com

11 январдан бошлаб Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида уларнинг шароити, ишлашга тайёрлигига қараб, босқичма-босқич ўқув жараёнлари бошланади, дея хабар беради пойтахт ҳокимлиги.

Бу борадаги қарор мактаблар раҳбарияти томонидан ота-оналар кенгаши билан келишган ҳолда қабул қилиниши тавсия этилган.

Ҳокимлик томонидан коммунал хизмат тизимлари масъуллари билан биргаликда бу соҳада юзага келган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилади.

Аввалроқ Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги шундай қарор қабул қилиб, 10 январь куни соат 22:05 да эълон қилган эди.

Кун давомида вилоятлар ҳокимликлари бирин-кетин ўқишлар тўлиқ ёки қисман тикланиши ҳақида хабар берди. Шу куни ҳукумат вилоятлар ҳокимликларига байрамларни қачон тугатишни мустақил ҳал қилишга рухсат бергани маълум бўлди.

Шу билан бирга, об-ҳаво маълумотларига кўра, нолдан паст ҳароратлар кутилмоқда, унга мактабларнинг иситиш тизими бардош бера олмаслиги мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.