Тошкент шаҳар ҳокимлигининг рақамли ривожланиш департаменти Рақамли технологиялар вазирлигига ўтказилади
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг рақамли ривожланиш департаменти Рақамли технологиялар вазирлигига ўтказилиб, мамлакатнинг барча ҳудудларида рақамлаштиришга масъул бўлиши қайд этилди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида 22 февраль куни соҳа ва ҳудудларда рақамлаштириш жараёнини жадаллаштириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Рақамли технологиялар вазирлигига 26 та ахборот тизимини Ягона давлат хизматлари порталига бирлаштириб, ундаги хизматлар сонини 570 тага етказиш вазифаси қўйилди.
Давлат раҳбари хорижий буюртмаларни жалб қилишга қўшимча шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлади. Шу боис IT-паркда хорижий компаниялар учун Рақамли молия технологиялари маркази ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Шарҳлар