«Тошкент шаҳар сув таъминоти» корхонаси пойтахтда сув таъминотини қисқа муддатда тиклашни ваъда қилди

Источник: pixabay.com

3 декабрь куни соат тонгги 8:30 да юқори кучланишли электр таъминотида носозлик юзага келиши оқибатида насос агрегатларида ўчиш ҳолати кузатилган, деб ёзади “Газета” нашри «Тошкент шаҳар сув таъминоти» корхонасига таянган ҳолда.

Пойтахтни сув билан таъминловчи «Қодирия» сув иншоотининг юқори кучланишли электр таъминотида носозлик юзага келиб, насос агрегатлари ўчиб қолган. Бунинг оқибатида шаҳарнинг айрим туманларида ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилган.

«Тошкент шаҳрида тез фурсатларда сув таъминоти ўз маромига қайтади», — дейилади хабарда.

«Тошкент шахар сув таъминоти» корхонаси пойтахтда сув таъминотини қисқа муддатда тиклашни ваъда қилди ва ноқулайликлар учун узр сўради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.