Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси Чилонзор ва Юнусобод ўртасида экспресс-автобусни ишга туширишни ваъда қилди

Источник: управление транспорта Ташкента

Тошкентда экспресс-автобус ишга туширилади. Унда йўловчиларнинг кира ҳақи 3 минг сўмни ташкил қилади.

Шаҳар транспорт бошқармасининг маълумотига кўра, автобусларнинг тезкор ҳаракатланишини ташкиллаштириш учун узунлиги 20,5 км бўлган махсус экспресс-йўналиш ташкил қилинади. Кутиш интервали 20-25 дақиқани ташкил этади. Бунда иккала охирги бекат ўртасида йўлда бўлиш вақти 50 дақиқага яқин вақтни эгаллайди, деб ёзади UzReport

Автобус Чилонзор савдо бозоридан (Ипподром) Бунёдкор, Фурқат, себзор кўчалари орқали юриб, Уч қаҳрамон бозори ёнида Аҳмад Дониш кўчасига бурилади ва охирги Юнусобод тумани 12 бекатигача юради. Бунда у одамлар кўп тўпланадиган оралиқ бекатларда тўхтаб ўтади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.