Тошкент шаҳри Бош режасининг бир қисми 2022 йил охиригача якунланади

Источник: unsplash.com

Пойтахт Бош режасининг бир қисми 2022 йил охиригача якунланади, бу ҳақда «ToshkentboshplanLiti» ДУК директор ўринбосари Саидазим Шарипов маълум қилди, деб ёзади ЎзА.

«Бугунги кунда «ToshkentboshplanLiti» ДУК томонидан Тошкент шаҳри Бош режаси концепцияси 3D форматда тайёрланмоқда. Уни яратиш устида Туркия компания мутахассислари иш олиб бормоқда. 2022 йилнинг сўнггига қадар Бош режанинг бир қисмини тамомлаш режалаштирилган. Айни пайтда Тошкент шаҳрининг белгиланган чегарасининг ичидаги барча ҳудудлар лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда», — дейди Саидазим Шарипов.

Унинг таъкидлашича, Бош режада, нафақат Тошкент шаҳридаги, балки пойтахт атрофидаги ҳудудларнинг ҳам ривожланиши назарда тутилиб, тахминан 44 минг гектар ер ажратилган.

Турли давлат органларида Тошкент шаҳрининг Бош режаси 2019 йилда, кейин 2020 йилда тақдим этилиши ваъда қилинган эди. 2021 йил ноябрь ойида Ўзбекистон ҳукумати Тошкент шаҳар ҳокимлигига Қурилиш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил охиригача пойтахтнинг бош режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этиш ҳақида топшириқ берганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.