Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар аҳолисига мурожаат қилди

Foto: spot.uz

Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумотларига асосан Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори чиқиши билан иситиш таъминоти ёқилади.

«Совуқ кунлар мавсумида хонадонингиз иссиқ ва қулай муҳитда бўлиши қанчалик муҳим эканлигини тушунамиз.Аввал хабар берилганидек, иситиш даври  ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати кетма-кет 5 кунлик даврда 8 даражадан паст бўлган пайтдан бошланади», – дейилади хабарда. 

Асос: Ўз. Рес. В. M.нинг 15.07.2014 йилдаги 194-сонли «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор.

Иситиш даври ёқилишининг аниқ санаси маълум бўлгандан сўнг расмий хабар берилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.