Тошкент сиғими катта бўлган 190 та янги автобусга эга бўлади

Источник: https://busphoto.eu/

“Toshshahartransxizmat” АЖ ахборот хизмати бошлиғи – матбуот котиби Муслима Обидова янги автобуслар келтирилиши ҳақида маълумот берди. Хусусан, “TRUCK AND BUS TRADE GROUP” МЧЖ томонидан йил якунига қадар 190 дона MAN A22 CNG русумли катта сиғимли автобуслар келтирилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Бу русумдаги автобуслар тошкентликларга яхши маълум: улар 30 та ўтириш ва 60 туриш ўрнига мўлжалланган, кондиционерлар билан жиҳозланган, сиқилган табиий газда ишлайди ва бу тоза ҳавони асраш учун жуда муҳим.

Сотиб олинган автобуслар ишлаб турган автобуслар қаторига киритилиб, ҳозир уларнинг қайси йўналишларга чиқиши кўриб чиқилмоқда. Эҳтимол, баъзи йўналишларда улар кам сиғимли ISUZUларнинг ўрнини эгаллайди.

Йил якунигача яна 25 та ўтириш ва 31 та туриш ўрнига эга бўлган 85 дона SAZ LE-60 ўрта сиғимли автобуслар ҳам олиб келинади. Улар жорий йилда харид қилинган шу русумдаги 115 дона автобусларга қўшилади.

Yutong русумидаги 20 дона электробусдан иборат паркка жорий йилда янги электробуслар қўшилмайди, улар келгуси йилда олиб келинади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.