8 йил аввал Тошкент трамвай тизимини ёпишга қарор қилинган эди

трамвай
Фото: кун

2016 йилнинг 28 март куни Тошкент трамвай тизимини ёпишга қарор қилинганди, бир ойдан кўпроқ вақт ичида қолган барча йўналишлар ҳам ёпилиб, линияларни демонтаж қилишни бошладилар, деб эсламоқда “Ко дну” телеграм-канали.

Воқеалардан атиги олти ой олдин янги йўл бўйлаб (Махтумқули кўчаси) ўтиши керак бўлган янги трамвай линияси қурилиши бошланганди.

Трамвай ҳаракатини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтда шаҳарда қарийб 90 километр узунликдаги линиялар, белгиланган зоналар, ер участкалари, тўлиқ инфратузилма, трамвай депоси ва йўлга хизмат кўрсатиш ҳудуди мавжуд эди.

2016 йил охирига келиб, буларнинг барчаси деярли йўқолди.

“Мутлақо лаёқатсиз одамлар томонидан қабул қилинган қарор ҳали ҳам катта салбий оқибатларга олиб келяпти”, дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.