Тошкент учун электробуслар харид қилишга $3,9 млн ажратилади – бу пуллар нималарга етади

Источник: Telegram-канал "Ко дну"

БМТ Тараққиёт Дастури ва Глобал экология жамғармасининг автотранспорт соҳасига инвестицияларни жалб қилишни кўзда тутувчи лойиҳаси маъқулланди, деб ёзади “Спутник” нашри “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати таянган ҳолда.

6 йилга мўлжалланган ушбу лойиҳа доирасида жамоат транспорти учун электробуслар харид қилинади ҳамда “яшил транспорт йўлаги” жорий этилади. Лойиҳанинг умумий молиялаштириш суммаси қарийб 3,9 млн долларни ташкил қилади.

Жамоат транспорти муаммоларига ихтисослашган «Ко дну» Телеграм-каналининг маълумотларига кўра, ушбу сумма 10 та BYD электробусини ёки 10 та Yutong E12 электробусини (фотосуратдагига ўхшаш) ёхуд 8 та Камаз-6282 электробусини (ҳозир Москвада фойдаланилмоқда) харид қилишга етади.

«Бу жуда кам. Ҳатто битта магистрал йўналишга хизмат кўрсатишга ҳам етмайди».

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.