Тошкент вилоят Фуқаролик ишлари бўйича судининг судьяси пора олганликда айбланмоқда
Судьялар олий кенгашининг йиғилишида Бош прокурорнинг Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг судьяси Т. О.ни жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди. У Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисмида кўзда тутилган жиноятни содир этишда айбланмоқда, деб ёзади UzNews нашри.
Йиғилишда Кенгаш хулосаси билан Т.О.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди.
тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаслиги қайд этилди.
Улашиш:
Шарҳлар