Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Чирчиқ поликлиникаси бош шифокорининг ўринбосари тиббий ходимни ҳақорат қилгани акс этган видеони ўрганмоқда
Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ марказий кўп тармоқли поликлиникаси бош шифокори ўринбосари Низом Абдуллаев тиббиёт ходимини ноўрин сўзлар билан ҳақоратлаётгани акс этган видео тарқалди, бу деонтология ва тиббий этика қоидаларига зид.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳодиса жорий йилнинг 7 июнь куни эрталабки ҳисобот йиғилишида содир бўлганини маълум қилди.
“Айни пайтда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳузурида ишчи гуруҳ тузилиб, вазият синчиклаб ўрганилмоқда. Натижалар бўйича қўшимча маълумотлар берилади”, — дея хулоса қилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Улашиш:
Шарҳлар