Тошкент вилоятида 57 та дарахт ноқонуний кесилди

Источник: Управление по охране окружающей среды и экологии Ташкентской области

Ижтимоий тармоқларда Паркентда дарахтлар кесилаётгани ҳақида маълумот тарқалди, деб ёзади UzNews нашри.

Тошкент вилояти атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экология бошқармаси ҳодиса ҳолатларини ўрганиб чиқиб, 25 октябрь куни Давлат хизматлари агентлиги орқали Паркент тумани ободонлаштириш бўлимига 73 туп қуриган дарахт, яъни 6 туп ёввойи олма, 16 туп терак, 12 туп Зарафшон арчаси, 25 туп паст қайин, 8 туп шумтол ва 6 туп чинор кесиш учун рухсатнома бериш тўғрисида хабар келиб тушганлигини маълум қилди.

Бироқ Паркент тумани Красногорск қишлоғидаги «Ойдин», «Тўйбулоқ», “Саид ота” ва «Файзобод» маҳаллалари ҳудудида ўтказилган текшириш давомида 57 туп соғлом, кўп йиллик дарахтларнинг ноқонуний кесилганлиги аниқланди.

Ҳозирда экологлар бу ҳолатни атрофлича ўрганмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.