Тошкент вилоятида 64 та дарахт ноқонуний кесилган: ўсимликлар оламига 1,5 млрд сўм зарар етказилган

Источник: Госкомэкологии

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бекобод туманида дарахтлар кесилгани акс этган суратлар тарқалди. Ҳолат Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Тошкент вилояти Миллий Гвардия бошқармаси ҳамда Экополиция инспекторлари томонидан ўрганилди, деб ёзади UzNews нашри.

Маъдум бўлишича,  Бекобод туманининг “Сарюз” МФЙ ҳудудида фуқаро O.X. ва бир гуруҳ фуқаролар томонидан 64 туп қарағай дарахти ноқонуний равишда таг қисми билан кесиб олиб кетилган. Ўсимликлар оламига етказилган зарар 1 млрд 575 млн сўмни ташкил қилган.

Фуқаро О.Х.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари 1 млн 350 минг сўм миқдорида жарима белгиланган.

Барча тегишли ҳужжатлар жамланиб, иш ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.