Тошкент вилоятида фуқаро ўз хотинини 5 соат урган
11 октябрь куни ижтимоий тармоқларда аёл эри томонидан калтаклангани ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг ҳаракатсизлиги ҳақида гапираётган видео тарқалди. Nemolchi.Uz лойиҳаси аёлнинг сўзларини кетиради.
Аёлнинг сўзларига кўра, 2017 йилда у Шохруз Бўтаевга турмушга чиққан, никоҳдан бир фарзанди бор. Аёл, шунингдек, эри психотроп дори таъсирида унинг отасини пичоқлаб ўлдирганини айтади. 2019 йилда у эридан ажралган ва шу пайтгача боласи билан дуя келган ерда яшаган. Юристларнинг маслаҳати билан уни эрининг уйига кўчиришган.
8 октябрь куни эркакнинг онаси уйдан чиқиб кетган, шундан сўнг орадан кўп ўтмай ҳовлидаги телевизор ва радиони баланд овозда ёқиб, аёлни уйига мажбуран судраб олиб кириб, соат 11:00 дан 16:00 гача калтаклаган. Уни пичоқ билан уриб: “Мен ҳақимда ҳокимиятга шикоят қилиб, яна менинг уйимда қаҳрамондай яшаяпсанми? Бундай бўлмайди, бу уйга сени ўлимнинг ўзи олиб келди, мен отангни атайлаб ўлдирдим, сени ҳам ўлдираман. Бу ердан жасадингни олиб чиқиб кетишади”, – деган эри.
Аёл 3-4 марта ҳушини йўқотиб, кечирим сўраб, ундан қўйиб юборишини ёлворган ва бундан кейин қонун бўйича ҳеч нарса талаб қилмасликка ваъда берган. Аёл сув сўраган ва ўғлини охирги марта кўрсатишини илтимос қилган. бу пайтда аёлга дугонаси қўнғироқ қила бошлаган.
“Эрим манзилимизни билишидан қўрқиб, телефонимни синдириб, ўзи мени шифохонага олиб кетди. Ҳокимиятга шикоят қилсам, келиб ўлдираман, деб қўрқитди. Тез ёрдам бўлимида милицияни чақиришмади, экспертизага юборишмади. Калтак излариниолиш учун экспертизага ўзим бордим», – дейди у.
«У органларда ишлаган, балки шунинг учун ҳам бу ишни ҳеч ким кўриб чиқмаётгандир», – дея қўшимча қилади жабрланувчи. У ҳуқуқ-тартибот ходимларидан ёрдам сўраган.
Оила ва хотин-қизлар масалалари қўмитаси ҳамда Тошкент вилояти ИИБ ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан вазият назоратга олинган.
Бош прокуратура ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 126−1-моддаси (Оиладаги маиший зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. ИИВ матбуот хизмати гумонланувчи ҳибсга олинганини маълум қилди.
Шарҳлар