Bo'limsiz

Тошкент вилоятида экология инспекторга ҳужум қилинганлиги бўйича жиноий иш қўзғатилди

Фото: Минэкологии

Жорий йилнинг 10 август куни Тошкент вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Оҳангарон тумани инспекцияси масъул ходими М.А. «Ойбулоқ» маҳалласида жойлашган фермер хўжалигидаги дала майдонида хизмат вазифасини бажараётган вақтида ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро Ф.Ў. уни уриб тан жароҳати етказиб, хизмат гувоҳномаси ҳамда иш ҳужжатларини тортиб олиб, ҳужжатларига шикаст етказган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

«Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилди», – дейилади хабарда.

Ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.