Тошкент вилоятида поликлиника раҳбари ходимларни тозалаш ишларига мажбурлагани учун жаримага тортилди

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида тиббиёт бирлашмаси ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этган муассаса раҳбари жаримага тортилди.  Бу ҳақда “Дарё” нашри Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.

Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўтказилган ўрганиш ишлари давомида  15 июнь куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси 55-сонли оилавий поликлиникаси раҳбари 7 нафар ходимни поликлиника ҳудудини тозалаш ишларига мажбуран жалб этгани аниқланган.

Шу сабабли унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси (меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари (12,25 миллион сўм) миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.