Тошкентда 6 ёшли қизчага тегажоғлиқ қилган эркак 10 йилга қамалди
Ўтган йилнинг 7 ноябрь куни Nemolchi.uz лойиҳаси ёзги таътил пайтида катта ёшли эркак 6 ёшли қизчани алдаб подъездга олиб киргани, у ерда унга тегажоғлиқ қилгани ҳақида ёзганди. У қизчанинг қичқиришига йўл қўймаслик учун қўли билан унинг оғзини ёпади. Шу ерда истиқомат қилувчилардан бири эшикни қарсиллатиб ёпиб уни қўрқитиб юборади ва у болани тезда кийинтирди ҳамда унга 10 га қадар санашни ва кейин чиқиб кетишини айтади.
“Қиз воқеа ҳақида дарҳол онасига айтиб берди, онаси эса зудлик билан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилди, эркакни тезда топишди. Тергов жараёнида у бир неча бор кўрсатмасини ўзгартирган. Психологик текширув қизда жинсий зўравонликдан кейинги аломатларга ўхшаш стрессни аниқлаган. Мутахассислар ҳам қизнинг рост гапираётганини тасдиқлашди”, — деб ёзганди лойиҳа.
Ўзбекистон Олий суди матбуот котиби Азиз Абидовнинг Nemolchi.uz лойиҳасига маълум қилишича, 2022 йил 22 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман суди Р.Ш.ни (1975 йилда туғилган) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-моддаси 4-қисми, 119-қисми “Жинсий эҳтиёжларни ғайритабиий шаклда мажбуран қондириш” бўйича айбдор деб топган.
Судланувчи Жиноят кодексининг 25-моддаси 4-қисми, 119-қисми асосида, ушбу кодекснинг 57-моддасини қўллаган ҳолда, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган. У жазони умумий режимдаги колонияда ўташи белгиланди.
Шарҳлар