Тошкентда 80 дан ортиқ кишининг номига кредит олган аёлга ҳукм ўқилди
Тошкентда техника харид қилиш учун 80 дан ортиқ шахснинг номига кредит олиб фирибгарлик схемаларини қўллаган аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Millar телекўрсатувида хабар берилди.
40 ёшли айбланувчига икки ёш йигит ёрдам бергани айтилмоқда. Тергов ҳужжатларига кўра, аёл муқаддам 12 марта судланган.
“Мен бошқа одамларнинг номига кредит олдим. Мен жиноят содир этишда айбимни тан оламан”, – деди у суд жараёнида.
Аёл Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (фирибгарлик) билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан беш йилу икки ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Унинг шериклари беш йилу олти ойга озодликдан маҳрум этилди.
Улашиш:
Шарҳлар