Тошкентда ҳакамлик судининг судьяси 2,5 минг доллар пора олаётганда ушланди

Источник: Департамент по борьбе с экономическими преступлениями

Тошкентда ишни жавобгарнинг фойдасига ҳал қилиб бермоқчи бўлган ҳакамлик судининг судьяси ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади UzNews нашри.

Тошкент шаҳар Ҳакамлик суди судьяси М.К. даъвогар Ф.Т. ва жавобгар М.Х.нинг иши бўйича ишни М.Х.нинг фойдасига ҳал қилиб бериш ҳамда ушбу қарорнинг келгусида бекор бўлмаслигини ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб беришга ваъда берган.

Судья бунинг эвазига жавобгар М.Х.дан фирибгарлик йўли билан 4 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.