Тошкентда автобусларга кириш олд эшик орқали амалга оширилади
Тошкентда автобусларга чиқиш ва тушишда янги қоидалар жорий этилмоқда. Энди автобус салонига фақат олд эшикдан чиқиш мумкин. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” Матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади UzNews нашри..
“Эндиликда автобус (электробус) салонига унинг олд эшигидан ҳайдовчининг ёнида ўрнатилган махсус валидатор ва қурилма орқали йўл ҳақи учун тўловни амалга оширгандан сўнг киришингизни ҳамда автобус (электробус) дан тушаётганингизда орқа эшиклардан фойдаланишингизни сўраймиз”, – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мазкур қоидалар йўловчиларга қулайлик яратиш ва транспорт маданиятини шакллантириш мақсадида жорий этилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар