Тошкентда бўлиб ўтган Иқтисодий форум якунлари
29-30 сентябрь кунлари Тошкентда “Ўзбекистон: иқтисодий ислоҳотларнинг ютуқлари ва уларнинг истиқболлари” мавзусида Иқтисодий форум бўлиб ўтди, унда қатор йирик шартномалар имзоланди.
«Ўзбекистон Миллий банки» АЖ ва Deutsche Bank A.G. (Германия) 100 млн доллар миқдоридаги кредит линиясини жалб қилиш бўйича қарз келишувини имзолади. Кредит линияси экспорт-кредит агентликларининг суғурта қопламасисиз ва Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатисиз жалб қилинди.
Германия тараққиёт банки (KfW) “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида Ўзбекистонга 26,8 млн ерво миқдорида кредит ажратади. Молия вазирлигининг ахборотига кўра, кредит 10 йиллик имтиёзли давр билан 30 йилга 2% ставка бўйича тақдим этилади. Кредит маблағлари иқтисодиётнинг барча секторларида фаолият кўрсатувчи барча тадбиркорларга камида 3 йилга ва 400 минг евродан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Sanoat Qurilish Bank(SQB) тикланадиган кредит линияси ҳақидаги келишувни имзолади. Янги келишувга мувофиқ ОТБнинг савдо ва етказиб беришлар занжирини молиялаштириш дастури (TSCFP) SQBнинг савдони молиялаштириш транзакцияларини қўллаб-қувватлаш учун 16,6 млн АҚШ долларигача тақдим этади.
Россиянинг «Экспобанк»и “Пойтахтбанк”ни сотиб олишга даъвогар бўлди. “Пойтахтбанк” ташкил этилган пайтдан бошлаб унинг устав капиталининг 100% Тошкент шаҳар ҳокимлиги шахсида давлатга тегишли эди. 2021 йил май ойида Давлат активларини бошқариш агентлиги банкни хусусийлаштиришга аризалар қабул қилиши ҳақида эълон қилди.
ВТБНавоий кон-металлургия комбинатига 5 йил муддатга 1 млрд доллар миқдорида кредит линиясини тақдим этади.
Ўзбекистон ҳукумати республиканинг бешта вилоятида 95 та насос станциясини реконструкция қилишга Россия “ВЭБ” давлат корпорациясининг 146 млн евро миқдоридаги кредитини жалб қилди. “ВЭБ” қарз маблағини икки йиллик имтиёзли давр билан йиллик 2% остига 10 йил муддатга ажратди.
Шарҳлар