Тошкентда Covid-19 билан касалланганларни даволаш учун махсус клиникалар очилди

Источник: Минздрав Узбекистана

Тошкент шаҳрининг 11 та туманида коронавирусга чалинган беморлар учун ихтисослашган кеча-кундуз ишлайдиган поликлиникалар ташкил этилди, бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб, Podrobno.uz нашри хабар беради.

Поликлиникаларда коронавирус инфекциясига шубҳа қилинган беморларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилади, зарур лаборатория ва инструментал текширувлар ўтказилади, профилактика чоралари ва амбулатория шароитида даволаниш бўйича тавсиялар берилади.

Ушбу поликлиникалар аҳолига кеча-кундуз хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, уларнинг ҳар бирига иккита шифокор ва иккита ўрта бўғин тиббиёт ходимларидан иборат 3 та тиббий гуруҳлар бириктирилган.

Улар рентген аппаратлари, кислород концентраторлари, импульс оксиметрлари, зарур дори-дармонлар, сарф материаллари, дезинфекцияловчи эритмалар ва реактивлар, шунингдек махсус тиббий воситалар билан жиҳозланган.

«Пойтахтдаги барча оилавий поликлиникалар ушбу поликлиникалар билан интеграция асосида ишлайди. Коронавирус инфекциясида гумон қилинган ва ушбу инфекция тасдиқлаган шахслар бевосита ушбу махсус клиникаларга мурожаат қилишлари мумкин. Шунингдек, у ерга оилавий поликлиника йўлланмаси ёки “103” тез ёрдам хизмати орқали ҳам боришингиз мумкин “, – дея таъкидланади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Агар шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилган фуқаронинг шикоятига кўра, унда коронавирус инфекцияси аниқлданган бўлса, беморга у яшайдиган ҳудуддаги ихтисослашган клиникага мурожаат қилиш тавсия этилади.

Аммо, агар унинг аҳволи ва имкониятлари бунга имкон бермаса, беморнинг уй манзили ёзилади ва у ҳақида маълумот ихтисослашган поликлиникага тақдим этилади. Кейин бемор ўша жойга поликлиника учун махсус ажратилган транспорт воситасида олиб борилади ва белгиланган меъёрларга мувофиқ тиббий-санитария ёрдами кўрсатилади.

Ихтисослашган клиникага мурожаат қилган беморлар учун махсус тиббий карта юритилади, унда фуқаронинг ҳолати, текширув ва даволаниш натижалари қайд этилади.

Беморлар касаллик оғирлиги даражасига кўра бўлинади, аҳволи енгилроқ бўлган фуқароларга уйда даволаниш учун зарур тавсиялар берилади. Агар беморнинг аҳволи оғир бўлса, у ҳолда у шошилинч равишда ихтисослаштирилган касалхонага юборилади, бу ҳақда яшаш жойидаги оилавий поликлиникага хабар берилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.