Тошкентда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди

Фото: mineenergy.uz

Бугун пойтахтда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Кудратов, Қозоғистон энергетика вазири А. Саткалиев, Озарбайжон энергетика вазири П.Шаҳбозов, Озарбайжон иқтисодиёт вазири М. Жабборов ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар, халқаро молия институтлари вакиллари қатнашган мазкур тадбирда “Ўзбекистон – Қозоғистон – Озарбайжон энергетика тизимларини ўзаро боғлаш лойиҳаси, “Яшил йўлак” тақдимоти ўтказилган.

Анжуманда Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика тармоқларини ўзаро боғлаш орқали минтақада ишлаб чиқарилган яшил энергияни Европага экспорт қилиш лойиҳасини дастлабки техник-иқтисодий асослантиришнинг техник шартларини тасдиқлаш, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ўрганиб чиқиш учун халқаро консультантларни ёллаш масалаларини кўриб чиқиш, лойиҳа юзасидан давлатлараро битим лойиҳасини тайёрлаш сингари ва бошқа масалалар муҳокама қилинган.

Учрашув сўнгида тегишли ҳужжатлар имзоланган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.