Тошкентда ер ости йўлаги шифтининг бир қисми қулаб тушди
12 август куни соат тахминан 14:30 да “Буюк ипак йўли” метро бекати яқинидаги ерости ўтиш жойларидан бирида композит панеллардан (алюкобонд) ясалган осма шифтнинг бир қисми қулаб тушди. Жабрланганлар йўқ, деб ёзади Uznews нашри ФВВга таянган ҳолда.
Маълум бўлишича, шифт ерости ўтиш жойининг тепасида жойлашган майсазорни суғориш натижасида тўпланган сувнинг оғирлиги сабаб қулаб тушган.
«Воқеа сабаб етказилган зарар катта бўлмаган. Ҳудуд бир неча дақиқа ичида шифт бўлакларидан тозаланди», – дейлади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар