Тошкентда Go Viral олтинчи Марказий Осиё фестивали ўтказилди

Источник: goviralca/facebook

Тошкентда медиа, бизнес, маданият ва технология соҳаси ишқибозлари ва экспертларини бирлаштирган олтинчи Go Viral  олтинчи Марказий Осиё фестивали бўлиб ўтди. Улар муаммолар, ечимларни излаш ва энг долзарб саволларга жавобларни ишлаб чиқиш учун йиғилишди. Фестиваль Тошкент маҳорат дарслари ва воркшоплар кўринишида ўтказилди. Тошкентда уч йўналиш – технология, медиа ва маданият бўйича машҳур мутахассислар спикерлар сифатида чиқди. Икки кун давом этган фестиваль юздан ортиқ ўзбекистонлик ёшлар учун тармоқ платформасига айланди. Бу қандай бўлганлиги ҳақида материалимизда ўқишингиз мумкин.

Super Dispatch (АҚШ) компаниясининг дастурчиси Дурдона Бахронова АТ-компанияларда жараёнлар қандай ташкил этилиши ҳақида гапириб берди. Маърузадан сўнг тренер иштирокчиларга жараёнларни қуриш маҳоратига эга бўлишлари учун интерактив  pizza game ўйинини таклиф қилди.

Дурдона Бахронова. Манба: anhor.uz

«Pizza game – бу бизнинг компаниямиз фойдаланадиган иш формати. Биз ҳамма нарсани босқичма-босқич бажарамиз, ҳар бир қадам бошқаси бошланишидан олдин якунланиши керак. Пицца тайёрлаш билан таққослаганда – аввал хамир, кейин помидор соуси, кейин пишлоқ ва ветчина керак. Мен иштирокчиларга иш оқимларини яратишда эркин бўлишларини кўрсатмоқчи эдим. Биз вазифани биламиз, лекин биз инсон ресурсларидан қандай фойдаланишимизга қараб бу омил ўзгариши мумкин. Якунда учта жамоа бошқача балл олди, гарчи уларда бир хил миқдордаги одамлар, ресурслар бўлса ҳам – уларнинг барчаси жараёнларни бошқача қурдилар. Бу ерда қандайдир ёндашувни тўғри ёки нотўғри деб айтиш мумкин эмас, чунки турли хил вазиятларни ҳал қилиш учун турли ёндашувлардан фойдаланиш мумкин».

Тренер ёндашувга қараб топшириқнинг натижаси, самарадорлиги ва тезлиги ўзгаришини таъкидлади.

“Бу менга глобал манзарани кўришга ва нима учун ҳамма нарса муаммосиз ишлаши учун иш жараёнини яхши ташкил қилиш кераклигини тушунишга имкон берди. Бундан ташқари, ушбу маҳорат мутахассисларга “пастдан” ўз муаммолари ҳақида менежерларига гапиришга, ташаббус кўрсатишга ва иш жараёнини яхшилашга ёрдам беради.

48 соат давомида суратга олиш

48hourfilmrace танлови ташкилотчиси Андрей Мануиловнинг айтишича, у 7-марта ўтказилмоқда, Ўзбекистон эса бу йил бешинчи бор иштирок этади. Охирги икки йил давомида ўзбекистонликлар танлов ғолиби бўлишди. Бу йил бош соврин Нью-Йорк кино академиясида ўқиш бўлади.

Ўтган танлов иштирокчилари Григорий Толстолугов ва Шокир Холиқов 48 соат давомида фильм суратга олиш тажрибаси ҳақида гапириб беришди. Шокир танловга аризасини белгиланган муддат тугашига 10 дақиқа қолганида юборган, Григорийда техник муаммолар борлиги сабабли фильмни ўз вақтида тақдим этиш учун қандай ҳаракат қилиш кераклигини аниқлашга мажбур бўлган. Шу боис иштирокчилар режалаштиришни муҳим омиллардан бири деб атадилар. Шунингдек, омиллар орасида йигитлар фильм устида ишлайдиган жамоани ҳам қайд этишди: у турли қийинчиликларга тайёр бўлиши керак.

Ҳар йили ўзбекистонликлар танловга 20-30 га яқин фиьлм жўнатади, 48hourfilmrace жамоаси эса Тошкентга келиб, фильмларни катта экранда намойиш этади.

Фильм ҳатто 15 сония давом этиши мумкин, – дейди Андрей Мануилов. – Асосийси, у танловнинг берилган ғоясини акс эттириши керак.

Мусобақа бошланишидан олдин иштирокчиларга ўз кўникмаларини яхшилаш  имконини берувчи маҳорат дарслари ўтказилади.

“Танлов кимнингдир тақдирини ўзгартириб юборди, шундай ҳолатлар ҳам бўлди, – дейди Андрей Мануилов. – Танлов иштирокчилари сараланган рўйхатга киритилди ва улар ўз ҳаётларини фильмлар яратиш билан боғлашни хоҳлашларини тушунишди”.

Фойдани йилига 280% га ошириш 

Ma’no Branding ҳамасосчиси ва дизайн директори Темур Саъдий бренд интерфейси қандай яратилгани ҳақида гапирди. Темур “Бахрома” музқаймоқ бренди туфайли фойдани 280 фоизга (2018 йилдан 2019 йилгача) оширишга муваффақ бўлган “Шин Лайн” компаниясини мисол қилиб келтирди.

Маърузачи истеъмолчи билан яхши бренд алоқаси мисолларини келтирди – бу Истанбулдаги Fear & Fantasy Festival, шунингдек, Klarna тўлов сервиси. Темур тингловчилар билан мулоқот қилишда матн услубининг аҳамияти ҳақида ҳам гапирди.

“Овозли ёрдамчилар пайдо бўлиши билан аудио маркетинг янада долзарб бўлиб бормоқда”, деди маърузачи.

Ранг бренднинг кучлидан далолат беради, – дейди Темур, у томошабинлар маълум бир бренд билан дарҳол боғланган бир нечта рангларни кўрсатди. Мисол учун, феруза ранг – бу Tiffany&Co (tiffany blue) рангидир.

Манба: goviralca/facebook

Тадбир иштирокчилари ва кўнгиллиларидан бири Саида Тўрабекова фестивалдан олган таассуротлари ҳақида шундай дейди:

“Go Viral фестивали – ижодкорлар, соҳа мутахассислари билан учрашиш, юқори малакали халқаро экспертлардан маслаҳат ва амалий билим олиш имкониятидир. Ташкилотчиларнинг волонтёрларга бўлган ғамхўрлиги ва илиқ муносабатини алоҳида қайд этмоқчиман, бу бошқа тадбирлар ташкилотчиларига ўрнак бўлиши керак. Ҳар бир маърузачи кишини илҳомлантиради, ҳар бир иштирокчи эса профессионал йўлда дўст ва ҳамкорга айланади”, — дейди Саида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Душанбеда Go Viral 2022 фестивали ўтказилган эди. Тошкент эстафетани Бишкек шаҳрига топширади, у ерда фестиваль 10-11 июнь кунлари бўлиб ўтади, кейин эса Олмаота ва Ашхобод шаҳарларида ўтказилади.

Go Viral лойиҳаси IWPR томонидан амалга оширилмоқда ва АҚШ Давлат департаменти гранти ҳисобидан молиялаштирилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.