Тошкентда Қишлоқ аёлларининг форуми ўтказилди
БМТ Тараққиёт Дастури, Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳукумати 11-12 октябрь кунлари аёлларнинг қишлоқ хўжалигида имкониятларини кенгайтириш бўйича форумни ўтказди. БМТ Тараққиёт дастури, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати, Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Аграр хотин-қизлар ассотсиатсияси билан биргаликда ташкил этилган ва Европа Иттифоқи томонидан «EU-AGRIN» лойиҳаси доирасида молиялаштириладиган ушбу форум Марказий Осиё ва Туркиядан 140 га яқин иштирокчиларни жалб қилди.
Форум қишлоқ хўжалигида аёлларнинг имкониятларини ошириш, аёллар учун агробизнесни ривожлантириш имкониятларини кенгайтириш; экинларнинг биоекологик хилма-хиллигини ўрганиш ва озиқ-овқат ишлаб чиқаришда рақамли технологияларни қўллаш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва бирламчи қайта ишлашда инноватсион ёндашувлар; барқарор ривожлантириш ва иқлим ўзгаришига мослаштириш, шу жумладан ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш каби кенг кўламли мавзулар бўйича очиқ мунозара учун платформа бўлиб хизмат қилади.
Ташкилотчилар қишлоқ хўжалиги соҳасида аёлларнинг роли ва мотиватсиясини оширишга ва биргаликда ҳаракат қилиш ва тажриба алмашиш орқали агросекторда аёлларнинг салоҳиятини ошириш орқали уларнинг интеграциясини ривожлантиришга интилишади. Тадбирда Ўзбекистон аёлларининг қишлоқ хўжалигига қўшган ҳиссаларини акс эттирувчи ҳужжатли филм ва иқлим ўзгариши муаммоларига мослашиб, уларни ҳал қилиб келаётган қишлоқ аёлларининг илҳомлантирувчи ҳикояларини ўз ичига олган рақамли китоб тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили в.б. Анас Файяд Қарман ўзининг нутқида қишлоқ аёлларининг бутун дунё бўйлаб қишлоқ хўжалигидаги муҳим ролини такидлаб ўтди ва Ўзбекистон ҳукуматининг қишлоқ хўжалиги соҳасида гендер тенглигини тарғиб қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади: «Аёллар ҳар доим бизнинг жамиятимизнинг асоси бўлиб келган, айниқса қишлоқ хўжалиги соҳасида. Аёллар Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги ишчи кучининг 40% дан ортиғини ташкил этиб, озиқ-овқат хавфсизлиги, иқлим барқарорлигида муҳим рол ўйнайди. Қишлоқ аёлларини қишлоқ хўжалиги фаолиятида юксалтириш орқали биз нафақат гендер тенглиги сари қадам ташламоқдамиз, балки озиқ – овқат хавфсизлигига ҳам сармоя киритмоқдамиз», дея қўшимча қилиб, қишлоқ аёллари дуч келадиган муаммоларни самарали ҳал қилиш учун жамоавий имкониятларни кенгайтириш, билим алмашиш ва ҳамкорлик зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси ўринбосари Миндаугас Качераускис таълим, ер, молия ва технология каби активлардан фойдаланиш ва назорат қилиш орқали қишлоқ хўжалигида аёлларнинг имкониятларини кенгайтиришга чақирди. Чунки бу уларнинг маҳсулдорлигини, даромадларини ва қарор қабул қилиш қобилиятини оширади, шунингдек, гендер тенглиги ва ижтимоий адолатни рағбатлантиради. Фойда авлодларга тарқалади ва келажакда яхши натижалар кўрсатади.
БМТ Тараққиёт Дастури Ўзбекистон ҳукуматига аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш ва қишлоқ хўжалигида инноватсиялар орқали «яшил» ва адолатли ўтишни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларида зарур ёрдам кўрсатишда давом этади.
Шарҳлар