Тошкентда янги Renessans TV телеканалининг тақдимоти ўтказилди

Тошкентда 1 сентябрь куни тест режимида ишга туширилган Renessans TV телеканалининг тақдимоти ўтказилди. Ягона телетармоқ барча ҳудудий нодавлат телеканаллар билан ҳамкорлик қилиш ниятида. Renessans TV фаолиятини жамоатчилик ғоялари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда шакллантириш режалаштирилган. Бу ҳақда “Спутник” нашри ЎзАга таянган ҳолда ёзади.

Renessans TV пойтахт ва ҳудудий янгиликларни ёритиб боради, таҳлилий характердаги лавҳаларни суратга олади. бундан ташқари, марказий таҳририят ҳудудий телеканалларда сиёсий ва ижтимоий дастурларни ҳамда фильмлар ва кўрсатувларни трансляция қилади.

«Каналда муҳим янгиликлар, сайловлар ҳақидаги ахборот, ўзбек киночиларининг фильмлари, концерт дастурлари ва ижтимоий роликлар намойиш этилади. Тез орада телеканал тўлиқ форматда ишга тушади», — дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.