Тошкентда электробуслар учун зарядлаш станциялари етишмаяпти

Фото: Yutong

20 апрель куни Тошкентга катта ва ўта катта сиғимли янги автобуслар, жумладан, 169 та Yutong (Хитой) электробуслари келди. Бироқ бундай машиналарнинг бир қисми рейсларга чиқмаяпти, кечки пайт эса автобус базаларида қувватлаш станциялари етишмаётгани сабабли уларнинг сони янада камайиб кетмоқда.

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси душанба куни қувватлаш станциялари етишмаётганини тан олди ва Ўзбекистон президентининг февралдаги пойтахт учун 1000 та автобус ва электробус сотиб олиш ҳақидаги қарорига мувофиқ «Тошшаҳартрансхизмат» томонидан янги автомобиллар учун автобус паркларини реконструкция қилиш дастури бошланганини маълум қилди.

Барча автопарклар ҳудудида зарядлаш станциялари қурилиши бошлаб юборилган бўлиб, яқин кунларда 80 та зарядлаш станцияси фойдаланишга топширилади. Айни пайтда 8-автопаркда атиги 30 та, 7-автопаркда эса 28 та зарядлаш станцияси ишламоқда. Электробусни тўлиқ зарядлаш тахминан 4-5 соат вақтни олади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.