Тошкентда кичкина қизга нисбатан ахлоқсиз ҳаракатларни қилган эркак уч йилга қамалди
12 март куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида 2013 йилда туғилган қизга нисбатан содир этилган жинсий тусдаги жиноят иши бўйича ёпиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати хабар беради.
Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси 2-қисми «с» банди (Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан ахлоқсиз ҳаракатларни қилиш) бўйича айб қўйилди ва 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Мазкур тоифадаги жиноятлар учун жавобгарликнинг янги тартибига кўра, ҳукм қонуний кучга кирганидан кейин маҳкумга нисбатан енгиллаштирувчи чора қўлланилмайди ва у жазони тўлиқ ўтайди.
Улашиш:
Шарҳлар