Тошкентда кучли қор сабабли дарахтлар қулаб, иссиқлик тармоқлари зарар кўрди

Источник: хокимият Мирзо-Улугбекского района

10 январь куни Тошкентда тўхтовсиз ёғаётган қор туфайли дарахтлар қулаб тушди, автотураргоҳлар ва бошқа иншоотлар шикастланди, деб ёзади «Газета» нашри.

Ҳокимлик ва Тошкент шаҳар ИИБ томонидан аҳолига эҳтиёт чораларини кўриш, ҳайдовчиларга автомобилларни дарахтлар тагида қолдирмаслик тавсия қилинган.

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигининг хабар беришича, айни дамда 10 та автомобиль шикастлангани маълум.

Иситиш тармоқлари ва бошқа коммуникациялар ҳам қулаган дарахт шохларидан зарар кўрган.

Ипподром яқинидаги бозорда савдо қаторларининг бостирмалари қулаб тушган. Жабрланганлар йўқ, харидорлар ва сотувчилар эвакуация қилинди, дейилади ИИББ хабарида.

“Ўзгидромет” мутахассиси Эркин Абдулахатовнинг айтишича, бугун пойтахтда ёғаётган қор дарахт шохларига тушган охирги йиллардаги энг катта юкламага айланган. Оқибатда айрим кўп йиллик дарахтлар қорнинг оғирлигига чидолмай, синиб кетган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.