Тошкентда “Мўъжизалар вақти” хайрия кўргазмаси ўтказилди

Источник: afisha.uz

2022 йил 23 декабрь куни Hyatt Regency Tashkent  меҳмонхонаси ҳудудида “Мўъжизалар вақти” 21-йиллик хайрия ярмаркаси бўлиб ўтди, бу ота-онасиз болалар; имконияти чекланган болалар ва оғир турмуш шароитида яшовчи болалар ўз ижодий ишларини тақдим этди. “Мўъжизалар вақти” Марказий Осиёдаги ягона платформа бўлиб, у кундалик ҳаётда инклюзивлик ижобий самарадорлигини кўрсатиб беради, ногиронликка эга кишиларни касбга йўналтириш ва уларни ижтимоийлаштириш масаласини кўтаради.

“Мўъжизалар вақти” хайрия ярмаркаси кўнгилли ташаббускорлар гуруҳи томонидан 2003 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинмоқда, 2020 йилда Ўзбекистон Волонтёрлар нодавлат нотижорат ташкилотининг ташкил этилиши билан давом эттирилди. Жорий йилда кўргазма Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси; Ўзбекистон ногиронлар уюшмаси; БМТТДнинг Тоғларнинг биологик хилма-хиллигини сақлаш лойиҳаси; МДҲга аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлик бўйича Давлатлараро жамғармаси, шунингдек, ижтимоий муаммоларга бефарқ бўлмаган бизнес-тузилмалар томонидан қўллаб-қувватланди.

Ярмаркада 100 дан ортиқ волонтёрлар ва ногирон болалар манфаатига қаратилган комплекс дастурларни амалга оширувчи 20 дан ортиқ ташкилотлар, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, меҳрибонлик уйлари ва жамоат ташкилотлари иштирок этди. 400 нафар бола – иштирокчиларга расм, откритка, юмшоқ ўйинчоқлар, зардўзлик, батик, мунчоқ, аппликация, каштачилик, заргарлик буюмлари ва бошқа кўплаб 2000 дан ортиқ асарлар тақдим этилди.

“Кўргазманинг асосий мақсади мамлакатимиз аҳолиси ва меҳмонларига биз жамият сифатида болаларнинг ижодий ўзини намоён қилишига, касбий рўёбга чиқишига, тўлақонли ҳаёт қуришига тўсқинлик қиладиган салбий ижтимоий стереотипларни яратмаслигимиз кераклигини кўрсатишдан иборат”.

Ярмарка давомида профессионал соҳалар ва психологик элементларни очиб берувчи маҳорат дарслари олиб бориладиган платформалар ташкил этилади; параллель платформада болалар эстрада юлдузлари, Паралимпия юлдузлари билан бир саҳнада чиқишади. Тадбирдан сўнг, 2022 йил 24 декабрь куни Ҳамдўстлик мамлакатлари меҳмонлари Ўзбекистондаги имконияти чекланган болалар ва ёшларни рағбатлантириш ва касбга йўналтириш мақсадида мотивацион учрашувлар ва видео интервьюлар ўтказади.

Кўргазмада тўпланган барча маблағлар болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш бўйича кейинги ишлар учун иштирокчи ташкилотларга берилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.