Тошкентда мактаб ўқувчиларига нисбатан бузуқ ҳаракатларда гумон қилинаётган психолог ушланди

Источник: unsplash.com

Жорий йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Президентининг “Ишонч телефони” орқали аёл киши қўнғироқ қилиб, Тошкент шаҳар Миробод туманидаги 158-сонли умумтаълим мактабининг психологига нисбатан чора кўришни сўраган. Бу ҳақда “НеМолчи” Бош прокуратурага таянган ҳолда хабар беради.

У ўз аризасида 158-сонли мактаб психологи 1963 йилда туғилган Г.А.нинг 158-сонли мактабнинг 2010-2013 йилларда туғилган ўқувчи қизларига тегинишини кўрсатган. Бу қизларнинг ота-оналари ҳам худди гундай ариза билан психологга нисбатан қонуний чоралар кўришни сўраб Миробод туман ИИБга мурожаат қилган.

2022 йил 13 апрель куни Миробод тумани ИИБ томонидан ушбу шахсга нисбатан ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан бузуқ ҳаракатлар ҳолати бўйича Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу шахс ушланиб, ақли расо эканлигини аниқлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолат прокуратура томонидан назоратга олиниб, терговчиларнинг ҳаракатлари ва тиббий кўрик бўича текширув ўтказилади ва уларга ҳуқуқий баҳо берилади. Шунингдек, мактаб раҳбариятининг ҳаракатларига ҳам прокуратура органлари томонидан баҳо берилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.