Тошкентда мактаб ўқувчисини ўлдирганликда ва зўрлаганликда гумон қилинаётган шахс қўлга олинди
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари 12 ёшли қизни ўлдирганликда ва зўрлаганликда гумон қилинаётган 29 ёшли пойтахтлик фуқарони қўлга олди. Бу ҳақда «Медиазона» ёзади.
Қўлга олинган шахсга нисбатан ночор ҳолатда бўлган шахсни қасддан ўлдириш ҳамда жинсий эҳтиёжни ғайритабиий шаклда мажбурлаб қондириш ва зўрлаш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг аниқлик киритишича, гумондор марҳума билан таниш бўлган, чунки у ўтган йил ёзида ёлланма ишчи сифатида унинг оиласининг уйида таъмирлаш ишларини олиб борган.
31 январь куни куннинг иккинчи ярмида ижтимоий тармоқларда Янгиҳаёт туманида мактабдан қайтаётган, бироқ уйига етиб бормаган 12 ёшли қизнинг ғойиб бўлгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Ўша куни кечқурун унинг жасади топилгани сабабли қидирув тўхтатилгани маълум бўлди.
Шарҳлар