Тошкентда Ногиронлиги бор тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш маркази очилди

Источник: https://uzbektourism.uz/

Наврўз байрами тадбирлари доирасида Тошкент шаҳрида Ижтимоий туризм ассоциацияси ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган Ногиронлар ва ногиронлиги бўлган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.  Марказнинг асосий мақсади ногирон ватандошлар ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун хайрия тадбирларини ўтказишдан иборат, дея хабар беради вазирлик.

Очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ижтимоий туризм ассоциациялари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Марказнинг асосий вазифалари:

  • инклюзив туризмни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;
  • ногиронларнинг ҳаракатланиши учун шароит яратишга кўмаклашиш;
  • ижтимоий туризм соҳасида давлат дастурлари, ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
  • туристик объектларда имконияти чекланган шахслар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш;
  • Самарқанд, Бухоро, Хива, Қорақалпоғистонда қулай туристик йўналишларни ривожлантириш;
  • вазирликлар ва бошқа давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда хайрия тадбирларини ташкил этиш

Ушбу марказ “Тошкент – ​​24” уйидаги “Наврўз” этнопаркида жойлашган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.