Тошкентда олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг йиғилиши ўтказилди

Источник: president.uz

Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған «Кўксарой» қароргоҳида тор форматда музокаралар ўтказди.

Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш якунлари бўйича ҳужжатлар имзоланади, уларнинг орасида – преференциал савдо тўғрисида, қурилиш, соғлиқни сақлаш, адлия, божхона ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувлар бор. Шунингдек, йиғилиш қарорларини амалга ошириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилиш режалаштирилган.

«Ҳамкорлик кўлами кенгайганини ҳисобга олиб, томонлар икки томонлама муносабатларни янги даражага – кенг қамровли стратегик шериклик босқичига олиб чиқишга қарор қилдилар», – дея қайд этади Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати.

Музокаралар якунида Режеп Таййип Эрдоған Шавкат Мирзиёевга икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Туркияга ташриф билан келишни таклиф этди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.