Тошкентда Олимпия шаҳарчаси қурилади

Батыр Закиров, министр строительства. Источник: president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Тошкентнинг Яшнабод туманида Олимпия шаҳарчасида қуриш режалаштирилмоқда.

«160 гектарни эгаллайдиган мазкур шаҳарчада универсал стадион, очиқ ва ёпиқ спорт мажмуалари, ётоқхона, меҳмонхона, Чирчиқ дарёсида эшкак эшиш ҳавзаси барпо этилади. Бу инфратузилма йирик мусобақалар ўтказиш ва бўлажак Олимпия захиралари институти учун ўқув-машғулот базаси бўлади», – дея қайд этади президент матбуот хизмати.

Президентга Урганчда Жалолиддин Мангуберди мажмуаси ёнида қуриладиган санъат саройининг лойиҳаси ҳам тақдим этилди. Унинг қурилишини ўтган йили Ўзбекистоннинг 30 йиллиги арафасида якунлаш режалаштирилганди.

«Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди мажмуаси ҳам қурилмоқда. Бугунги кунда жасур саркарданинг муҳташам ҳайкали ўрнатилган. Атрофдаги қарийб 8 гектар майдон ободонлаштирилмоқда. Шунга яқин жойда минг ўринли санъат саройи бунёд этиш ҳам мўлжалланган. У ерда Хоразм лазгиси анъаналарини сақлаш, ўрганиш ва кенг ёйиш учун замонавий шароит яратилади. Турли тадбирлар, концертлар ўтказилади», – дея қайд этилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.