Тошкентда Орландо автомобили ёниб кетди

Фото: пресс-служба СБДД

Бугун, 26 февраль куни тахминан соат 08:15 ларда Учтепа тумани КХАЙ кўчаси 16-уй қаршисида, ҳаракатланиб кетаётган 2004 йилда туғилган М.О. бошқарувидаги “Орландо” русумли автомашинанинг мотор қисмида, электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беряпти.

«Ёнғин фавқулода вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ўчирилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ», – дейилади хабарда.

Ҳайдовчилардан транспорт воситаларининг техник ҳолатини ўз вақтида кўрикдан ўтказишларини ҳамда белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраб қоламиз.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.