Тошкентда “прописка”га қўйиш тўғрисидаги қонун бекор қилинади

Фото с сайта nuz.uz

Ўзбекистонда 2011 йилда қабул қилинган «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги қонунни бекор қилиш режалаштирилмоқда. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 8 майдаги фармонида кўзда тутилган.

Амалдаги қонунга кўра, фақат 12 тоифадаги фуқаролар пойтахтда доимий прописка қилиниши мумкин, бу эса уларнинг эркин ҳаракатланиш ва яшаш жойини танлаш бўйича ҳуқуқларини чеклаб келаётганди.

Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига қонунни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритиш топширилди. Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда фуқароларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этишга қаратилган янги механизмларни назарда тутувчи президент қарори лойиҳасини тақдим этиши лозим.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.