Тошкентда радар ўрнатиладиган жой 3,4 млрд сўмга сотилди
Тошкентдаги Ҳамид Олимжон ва Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасида жойлашган радар ўрнатиладиган жой аукционда рекорд 3 млрд 496 млн сўмга сотилди. Бу ҳақда E-auksion.uz сайтида чоп этилган хабар орқали маълум бўлди, деб ёзади “Спутник” нашри.
Қайд этилишича, ушбу лотнинг бошланғич нархи 36,75 млн сўмни ташкил қилган.
TECH AGE компанияси аукцион ғолиби бўлган. Шу билан бирга, охиргидан олдинги ставкани MCHJ 64-BIT корхонасининг вакиллари қилган.
Қайд этиб ўтамиз, 2021 йил биринчи мартдан бошлаб Ўзбекистон тадбиркорларига йўлларда ЙҲХ қоидаларини қайд этиш учун автоматлаштирилган махсус дастурий фото- ва видеоускуналарни ўрнатишга рухсат берилди. Радарларни жойлаштириш учун жойлар фақат электрон аукционлар орқали номаълум муддатга ва уларни бошқа шахсга бериш ҳуқуқи билан берилади.
Шарҳлар