Тошкентда Save Aral лойиҳасининг якуний спорт тадбирлари ўтказилади

2021 йил 20 ноябрь куни “Пахтакор” майдони ҳудудида Save Aral лойиҳасининг якуний тадбирлари ўтказилади. Save Aral югуриш мусобақаларининг мақсади жамоатчилик эътиборини Орол денгизи қуриши оқибатларини юмшатишга қаратилган тадбирларга жалб этиш ҳамда Оролбўйи ҳудудини тиклаш бўйича кучларни бирлаштиришдан иборат.

Тадбирлар дастури:

16:00 – экиден, корпоратив жамоалар орасида спорт эстафетаси

18:00 – Save Aral – 2021 хайрия оммавий югуриш мусобақаси

Экиден – Японияда машҳур бўлган жамоавий эстафетали ўйин, у ҳозир бутун дунё бўйлаб, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам оммалашмоқда. Тадбирда кутилаётган жамоалар сони – 50 та, ҳар бир жамоада 6 та иштирокчи бор, ҳар бир босқич 1,5 км ни ташкил қилади, экиденнинг умумий давомийлиги – 9 км. экиденда қатнашиш учун жамоани шакллантириш ва 18-19 ноябрь кунлари форма ва иштирокчининг индивидуал рақамини олиш учун рўйхатдан ўтиш лозим. Стартдан олдин бўладиган тадбирлар 20 ноябрь куни соат 15.00 да бошланади.

Save Aral – 3 км га оммавий югуриш мусобақаси. Иштирокчилар учун ёш ва жинс борасида чекловлар йўқ. Югуришда индивидуал қатнашиш учун рўйхатдан ўтказиш ишлари 20 ноябрь куни соат 17.00 да бошланади.

Спорт тадбирларининг иштирокчилари учун спорт экипировкаси ажратилади (футболка, кепка, осма сумка).

Югуриш мусобақаларининг ғолиблари қимматбаҳо совғалар ва мукофотлар билан тақдирланади.

Батафсил маълумотhttps://uzathletics.uz/news

Ташкилотчилар: Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси, Ўзбекистон Триатлон федерацияси, Миллий Олимпия қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида.

Тадбирларда қатнашишга барча хоҳловчилар – спортчилар ва тиббий тақиқларга эга бўлмаган югуриш ишқибозлари таклиф этилади. Жамоавий югуриш мусобақаларига Ўзбекистон компаниялари ва ташкилотларининг вакиллари таклиф қилинади.

Манзил: И.Каримов кўчаси, 98а, Енгил атлетика федерацияси. Маълумотлар учун телефон: +998977201399

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.