Тошкентда тўсиқ деворнинг бир қисми қулаб тушди

Источник: соцсети

Ижтимоий тармоқларда Сирғали туманидаги янги йўл бўйлаб бир неча бетон девор қулагани акс этган видео тарқалди. Сирғали тумани ҳокимлиги кучли шамол туфайли йиғма девор плиталар қулаганини маълум қилди, деб ёзади UzNews нашри.

“Бу девор ортидаги очиқ майдонда кучли шамол кузатилди. Ушбу ҳодисага деворларни қуришда зарур қурилиш меъёрларига риоя қилинмагани сабабчи бўлган. Пудратчи тиклаш ишларини бошлаб юборди”, — дейилади ҳокимлик хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.