Тошкентда танклар ёрдамида йўл ўтказгичнинг мустаҳкамлиги текширилди

Фото: Минтранс

Тошкент шаҳридаги Бобур кўчаси ва халқаро аэропортни боғлайдиган янги йўл ўтказгичнинг мустаҳкамлигини синовдан ўтказишда тўртта ҳарбий танк иштирок этди. Мазкур лойиҳани амалга оширишнинг биринчи босқичи якунланди, дея хабар беради Ўзбекистон Транспорт вазирлиги.

Йўл ўтказгич бўйлаб танклар ортилган тўртта автотрейлер ўтди. Умумий юк 300 тоннани ташкил этди – бу рухсат этилганидан кўпроқ. Бироқ, шунга қарамасдан кўприк бардош берди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.