Тошкентда тез ёрдам автомобилларининг ҳайдовчилари жарималардан шикоят қилмоқда

Источник: кадр из видео

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги тез тиббий ёрдам станциясининг ҳайдовчилари йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари учун жарима олаётгани ҳақидаги видеолар тарқалди. Видеода саккиз киши турли хил қонунбузарликлар учун жарима солинган босма протоколларни кўрсатмоқда. Яна бир киши эса бу ҳақда кадр ортидан гапиряпти, деб ёзади «Газета» нашри.

“Жарималар катта, уларни тўлашга имконимиз йўқ, маошимиз етмайди. Бу Чилонзор туманида бир кунда чиқарилган жарималар. Бу бизнинг имкониятларимизни чеклайди. Полосаларни кесиб ўтиш, светофор, тезлик, “Стоп” белгиси”, — дея санаб ўтади кадр ортидаги овоз.

Ўзбекистон ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизиги хизмати  видеога ўз муносабатини билдириб, уни ўрганишини маълум қилди.

Вазирлик ўтган йилнинг 1 ноябрь куни Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ва тез тиббий ёрдам хизмати маркази раҳбари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги автотранспорт бошқармаси масъул ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилганини эслатиб ўтди. Унда тез ёрдам ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларини бартараф этиш борасидаги муаммолар муҳокама қилинганди.

ЙҲҚ тезкор вазифани бажараётган кўк ёки кўк ва қизил рангларда милтилловчи маёқлари бўлган тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари ҳайдовчиларига ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш шарти билан муайян қоидалардан четга чиқишига рухсат беради.

Йўл ҳаракати хавфсизиги хизматининг қайд этишича, ҳуқуқбузарлик мажбурий  равишда содир этилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар тақдим этилганида, маъмурий иш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритишни истисно этадиган ҳолатлар)га асосан тугатилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.