Тошкентда ўтказилаётган ҳарбий техника кўргазмасида автомобиль ёниб кетди

Источник: соцсети

Ижтимоий тармоқларда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий техникалар кўргазмасига олиб чиқилган ҳарбий техника ёнгани акси этган видео тарқалди. Ҳолатга Миллий Гвардия Матбуот хизмати муносабат билдирди, деб ёзади UzNews нашри.

13 январь куни соат 22:20 ларда Халқлар дўстлиги санъат саройи майдонига 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий техникалар кўргазмасига олиб чиқилган Миллий гвардияга тегишли енгил зирҳли техникасининг салон қисмида қисқа туташув натижасида ёнғин келиб чиққан.

«Ёнғин соат 22:31 да тўлиқ бартараф этилган. Содир бўлган ҳодиса натижасида фуқароларга жабр етказилмаган. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.